Эрон Президенти Иброҳим Раисий АҚШ ва Ғарб давлатлари миш-мишлар ва ёлғон маълумотлар тарқатиш орқали Эронда ҳукуматга қарши намойишларни кучайтираётганликда айблади. Давлат етакчисининг баёнотини “Al-Alam” телеканали келтирди.

“Республикани парчалаш учун АҚШ ва Исроил кучлари етарли эмас”.

“Ислом инқилоби душманлари ёлғон тарқатиш орқали ўз мақсадларига эриша олмайди ва Эрон халқини бўлиб ташлолмайдилар”, Президент сўзларидан иқтибос келтирилади хабарда.

Етакчининг сўзларига кўра, сентябрь ойи ўрталарида Эронда бошланган тартибсизликларни ташкил этишда “мунофиқлар, монархистлар ва аксилинқилобчилар, яъни, исломий республикага қарши бўлган барча” иштирок этган.

Эрон прокуратураси илгари  ҳибсга олинган намойишчиларнинг 83 фоизини қўйиб юборгани айтилади.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раисий: Ғарб ёлғон тарқатиб, Эронни парчалай олмайди