Раҳбар ва ёшлар учрашуви
Талабалар шаҳарчасида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
"Ёшлик" талабалар шаҳарчаси ҳокими Фаррух Темиров ҳамда Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Тунис Ҳожиев иштирок этган учрашувда талабалар фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан очиқ ва самимий суҳбат олиб борилди.

Тадбир доирасида “Амир Темур ойлиги” муносабати билан маънавий-маърифий семинар ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети профессор-ўқитувчилари иштирок этиб, буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан, профессор Муҳаббат Ҳамидова ҳамда доцент Саховат Зоҳидова ўз маърузалари орқали ёшларда миллий тарихга ҳурмат ва қизиқишни ошириш, маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида муҳим фикрлар билдирди.
Гулноза Бобоева, ЎзА