“Р/500” ёзувли парацетамол таркибида вирус мавжудлиги ҳақидаги хабарлар қанчалик асосли?
Ижтимоий тармоқларда фуқаролар қадоғида “Р/500” ёзуви бўлган парацетамол таблеткасини қабул қилишдан сақланишлари, чунки ушбу дори таркибида вирус мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Р/500” ёзуви бўлган парацетамол таблеткаси билан боғлиқ ушбу маълумотлар ҳақиқатга зид эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, юртдошларимиздан ҳар бир дори воситаси, хусусан, парацетамол таблеткасини ҳам шифокор тавсияси асосида, тегишли кўрсатма бўлгандагина қабул қилиш лозимлигини эслатиб ўтмоқда.
ЎзА