Қуёш панеллари аҳолини сифатли сув билан таъминламоқда
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги "Тамшуш" маҳалла фуқаролар йиғини Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди эълон қилган танловда 150 миллион сўмлик грант маблағи ғолиби бўлган эди.
Мазкур маблағ маҳаллада истиқомат қилувчи юзга яқин хонадон аҳолисининг сувга бўлган эҳтиёжини қондиришга сарфланиб, истеъмолчиларни сифатли сув билан таъминлашда энергия харажатларини камайтириш учун соатига 35 кВт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга қуёш панеллари ўрнатилди.
Маҳалладаги бу ёндашув аҳолини фақат сифатли оби-ҳаёт билан таъминлаб қолмай, сув истеъмолидаги харажатларни камайтирди.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вилоят бўлимидан олинган маълумотларга кўра, айни пайтда воҳада икки миллиард 800 миллион сўмлик грант лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири