“Қуёшда М тоифали чақнаш кузатилиши давом этяпти. Бундай ҳодиса охирги марта икки ой олдин кузатилган. Бу хулоса Россия Фанлар академияси Фазовий тадқиқот институти Қуёш астрономияси лабораторияси ҳисоботида келтирилган.
– Қуёшда янги кучли чақнаш қайд этилди, – дейилган Лаборатория ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида тарқатган хабарда. – Қабул қилинган рентген шкаласи бўйича ўлчанган ҳодиса М4.52 балл билан баҳоланган. Кейинроқ қайд этилган М4.56 чақнаши жорий йил 20июндан буён энг йириги бўлди. Шу тариқа, олимлар фикрича, икки ойлик рекорд такрорланган.
Яқин орада юлдузимизда янада кучли ҳодисалар рўй бериши эҳтимоли юқори, дея аниқлик киритилган вазиятга. Бир кечада Қуёш анча фаоллашиб, ҳозирги тенденцияга асосан, 24 соат ичида энг юқори Х даражасидан ўтиб кетиши мумкин, дейилган ҳисоботда.
Мутахассислар Қуёш-Ер чизиғидан 50 даража масофада жойлашган энг фаол қуёш марказлари кун давомида Ер йўналишига тахминан 15 даража яқинлашганини таъкидлашяпти. Бундай силжиш хавфсиз ҳисобланса-да, хавотирдан мутлақо холи, деб бўлмайди. Яъни, муайян хавфсизлик чегарасигача борилган. Шу боис тез орада Ердаги магнит бўрони глобал фарази ўзгариши мумкин.
– Асосий қизиқиш ҳамон Қуёшдаги чақнаш энергияси захирасига боғлиқ бўлиб қолмоқда, – дея қўшимча қилинган ҳисоботда. – Кузатилган фаол жараён беш кун олдин, Ерга етиб келган доғ гуруҳи ҳали узоқда пайти бошланган. Беш кунлик узлуксиз портлаш учун мислсиз қувват сарфланиши керак бўларди ва Қуёшда чарчоқ аломати кўриниши мумкин эди. Бинобарин, бундай ҳолат ҳали содир бўлгани йўқ.
Ҳал қилувчи кун сифатида тахмин қилинаётган санада кун давомида олов фаоллиги пасайса, ҳафтанинг иккинчи ярмида, доғ гуруҳи Қуёш-Ер чизиғига яқинлашганда юлдуз тинчланиши мумкин. Акс ҳолда, чоршанба-пайшанбадан бошлаб Ерга таъсир, деярли, муқаррар бўлади.
С.Раҳимов, ЎзА