Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда Қува тумани, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қува аҳолиси 280 мингга яқинлашди. Туманда тадбиркорлар жуда кўп, имконият ҳам, шароит ҳам етарли. Туман ҳокимлиги тўғри ёндашув қилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрни ва экспортни каррасига ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.  

Масалан, Қувада мева-сабзавотни қайта ишлаш қуввати 10 фоиз. Мустақиллик маҳалласидаги 100 дан зиёд хонадон яқин жойдан 15 гектар ер ажратилса, мева улгуржи бозорини ташкил қилишга тайёр.  

Россиялик инвесторлар ҳам 5 гектарда 20 миллион долларлик 100 минг тонна мевани қайта ишлайдиган агрологистика марказини қуриш, саудиялик ҳамкор иситиш ва совутиш тизимлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича таклиф билдирган.  

Бу лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қува тумани, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди