Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан белгиланган тартибда фойдаланилишини таъминлаш мақсадида “Ўзкомназорат” инспекциясининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси, Электромагнит мослашув хизмати ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мониторинг ўтказилди.

Текширув давомида Кармана туманидаги “Каттамачит” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган қурилиш ташкилоти тегишли рухсатсиз қуйидаги қурилмалардан фойдаланиб келаётгани аниқланди:

4 дона “BAOFENG BF-888S”,

7 дона “Voltu V-999” радиоэлектрон воситаси.

Мазкур қурилмаларнинг ноқонуний ишлатилиши тўхтатилди. Натижада Ўзбекистон Республикасининг “Радиочастота спектри тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарори талаблари бузилгани қайд этилди.

Ҳуқуқбузарлик юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 245-моддаси 3-қисмига асосан Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судига юборилди.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш ташкилотининг ноқонуний алоқа воситаларидан фойдаланишига чек қўйилди