Аллоҳга қилинган ибодат, яхши ва солиҳ амаллар унга яқинлашишга ва унинг розилигини топишга бир воситадир. Ана шу солиҳ амаллардан бири бу – қурбонлик саналади. Қурбонлик орқали Аллоҳ бандасини ўз молидан воз кеча олиш имтиҳонидан ўтказади.

Қурбонлик қилишлик фазилатли ва гўзал амаллардандир. Қурбонлик бошқа ибодатлар каби Аллоҳ учун дейилса-да, аслида унинг яхшилиги, савоби инсонга аталгандир. Бу ҳақда ушбу ояти карима далил бўлади: "Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин У зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли у зотни улуғлашларингиз учун уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!" (Хаж сураси, 37-оят).

Ҳар бир инсон Аллоҳнинг раҳматидан, ажр-савобларидан умидвор. Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Аллоҳ амрига итоатини ва тақвосини намойиш этишдир. Ҳазрати Али (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ривоят қиладилар: "Ким қурбонликка жонлик олиши учун бозорга борса, Аллоҳ Таоло ҳар бир қадамига ўнта савоб ато этади, ўнта гуноҳини кечиради ва мартабасини ўн даража кўтаради. Жонлиқни савдо қилаётганда айтган сўзларни тасбеҳ ўрнида қабул қилади. У учун берган ҳар бир дирхамига етти юз дирхамнинг савобини беради. Қурбонликнинг ҳар қатра қонидан ўнта фаришта яратади ва улар қиёматгача унинг учун истиғфор айтадилар. Қурбонлик гўштининг ҳар луқмаси учун Исмоил алайҳиссалом фарзандларидан бир қулни озод қилганлик савобини беради" дедилар.

Қурбонликнинг гўшти асли уч қисмга бўлиниб, бир қисми хомлигича камбағалларга, яна бир қисми хоҳишга кўра эҳсон қилиб едирилади, ёки у ҳам тарқатиб юборилади. Учинчи қисми эса хонадон аҳллари учун қолдирилади. Довуд Алайхиссалом: "Ё Парвардигоро, Муҳаммад (с.а.в.) умматларинг қилган қурбонликлари учун нима ато этгансан?" дедилар. Аллоҳ Таоло хитоб қилди: "Ё Довуд, Муҳаммад (с.а.в.) умматларидан қурбонлик қилганларга қурбонликнинг баданидан тўкилган қони баробарида ўнта савоб ато қилиб, ўнта гуноҳини кечаман. Жаннатдаги даражасини юксалтириб, у ерда бир қаср бино қиламан ва хурларни насиб этаман. Ё Довуд, бу қурбонлик қиёмат куни макраб бўлиб, турли балоларни эгасидан қайтаради".

Қурбонликнинг энг афзали қурбонлик қилувчининг ўзи сўйишидир. Агар ўзи сўйишни билмаса, бошқа одамга буюриш ҳам мумкин. Лекин сўйиш вақтида ҳозир бўлиш мустаҳабдир (савоби улуғроқдир). Расулуллоҳ (с.а.в.) қизлари Фотимага(р.а.): "Бориб қурбонлигингга шоҳид бўл, унинг биринчи томган қони билан баробар сенинг аввалги гуноҳларинг мағфират қилинур", дедилар. "Эй Аллоҳнинг расули! Бу бизга - аҳли байтга хосми ёки оммаи мусулмонларгами?" дедилар Фотима (р.а.). Шунда пайғамбаримиз (с.а.в.): "Йўқ, оммаи мусулмонларгадир" деб жавоб бердилар.

Демак, ҳар бир бандага қилаётган қурбонлиги сўйилишига шоҳид бўлишлигининг савоби улуғроқдир.

Анас Ибн Молик Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ривоят қиладилар: "Хашр (қиёмат) содир бўлган вақт мўминлар ўз қабрларидан турадилар. Аллоҳ: "Эй, фаришталар, менинг бандаларимни махшарга уловсиз олиб борасизларми? Энди тирилиб қабрларидан тургач, махшарга пиёда боришмасин. Қурбонликларини келтиринг, миниб боришсин", дейди.

Қурбонлик қилиш қонун-қоидалари ва одоблари ҳақида кўплаб фиқҳ китобларда батафсил маълумотлар берилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) Арофатда турган ҳолларида одамларга қараб, шундай дедилар: "Эй, одамлар! Ҳар бир (бой) хонадон аҳли зиммасида ҳар йили қурбонлик қилиш мажбурияти бордир". Уламолар қурбонликни Қурбон хайити куни қуёш чиқмасдан илгари сўйиш мумкин эмаслигини айтиб ўтганлар. Чунки пайғамбаримиз (с.а.в.) "Ким ҳайит намозини ўқишдан олдин қурбонликни сўйган бўлса, ўрнига бошқа жонлиқни сўйсин. Ким ҳали сўймаган бўлса, энди намоздан кейин Аллоҳнинг номи билан (бисмиллаҳ Аллоҳ Акбар) сўяверсин" дедилар (Бухорий ривояти). Агар ҳайит куни қурбонлик қилишга вақт топа олмаса, ҳайитдан кейинги икки кун ичида сўйиш ҳам жоиздир. Бундан ташқари, қўй ва эчки бир кишининг номидан, мол ва туя бир кишидан то етти кишигача шерикликда сўйилиши мумкин.

Қурбонлик учун сўйиладиган ҳайвон нуқсонсиз бўлиши муҳимдир. Баро ибн Озиб (р.а.) бу ҳақида ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деганлар: "Тўрт хил жониворни қурбонлик қилиш жоиз эмас: бир кўзи кўрлиги аниқ билиниб турган, касаллиги аниқ билиниб турган, оқсоқлиги аниқ билиниб турган ва илиги йўқ бўлиш даражада қариб қолган ҳайвонлар".  

Аллоҳ ўзининг каломида: "Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Нимани эҳсон қилсангиз албатта, Аллоҳ уни билгувчидир" (Оли-Имрон сураси, 92-оят) деб марҳамат қилган.

Аллоҳ Таоло барчаларимизни ўзининг розилиги йўлида холис ниятлар билан қиладиган қурбонликларимизни, ибодатларимизни даргоҳида қабул айласин. Барчаларимизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Шаробиддин Мусабоев,

Андижон шаҳридаги "Абу Хурайра"  

жомеъ масжиди имом-хатиби.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурбонлик фазилатлари: қандай жонзотни қурбонлик қилиш ножоиз