Юртимизда ҳаво ҳароратининг исиши далаларимизга файз-барака, бозорларимизга ўзгача бир кўрк бағишлаган. Бу йилги Қурбон ҳайити ҳам айнан мева-сабзавотларнинг ёз фаслининг тўкинлик палласига тўғри келди. Шунданда бўлса керак бозорларимизда ҳам ҳарорат юқори. Барча қутлуғ аёмни тўкин дастурхон атрофида нишонлашни истайди.

Масалан, “Юнусобод деҳқон бозори”га кираверишдаёқ, инсоннинг кайфияти кўтарилади. Байрам муносабати билан кириш йўлагидан тортиб расталаргача қўзни қувонтирадиган даражада безатилган. 

Байрам олдидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида бозор маъмурияти озиқ-овқат маҳсулотлари, мева ва сабзавотларни аҳолига арзон нархларда етказиб бериш учун барча захираларни ишга солган. Бободеҳқоннинг заҳматли меҳнатидан ҳосил бўлган бу маҳсулотлар “Даладан - дастурхонга” тамойили асосида тўғридан-тўғри фермер ва деҳқон хўжаликлари даласидан харидорга етказиб берилмоқда. Нархлар ҳам шунга мос равишда арзон. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hJHK91k5ZAw" title="Qurbon hayitida bozorlarimiz yanada fayzli" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Арзонлаштирилган байрам ярмаркаси учун бир кунда ушбу бозорга 3-3.5 тонна картошка, 2 тоннадан зиёд пиёз, 2 тоннага яқин сабзи, 10 тоннага яқин ун-шакар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тўғридан-тўғри етказиб берилмоқда. 

Шунингдек, ёғ, гўшт, паранда маҳсулотлари ҳам етказиб берувчилар билан тузилган шартнома асосида арзонлаштирилган нархларда харидорларга сотилади. 

Байрам арафасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун 18 та раста, озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотлар учун 10 та раста, гўшт маҳсулотлари учун махсус музлаткичли 12 та раста жиҳозлантирилди. 

Нархларнинг мўътадиллигини сақлаш учун жамоатчилик назорати ўрнатилди ва Бош прокуратура департаменти томонидан сотувчилар ўртасида мунтазам профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, арзонлаштирилган маҳсулотлар сотуви сўнгги йилларда доимий равишда давом этиб келаётир. 

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурбон ҳайити олдидан бозорларимиз янада файзли (+видео)