Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) яна дунё университетлари рейтингларини баҳоловчи халқаро рейтинг агентликлари эътирофида. Институтда эришилаётган натижалар QS-GEN “Глобал таълим янгиликлари (Global Education News)” хабарномасининг 2020 йилги 2 сонида “Making history TIIAME in 2022” сарлавҳаси остидаги мақоланинг чоп этилиши Ўзбекистон олий таълим муассасалари учун юксак эътироф бўлди.
Мақолада, ТИҚХММИнинг QS Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё (EECA) рейтингидаги ўрни ва 2020 йилда халқаро институтлар билан ҳамкорликда институтда 22 март - Бутунжаҳон сув кунига бағишланган тадбирнинг ташкил этилиши билан боғлиқ маълумотлар ёритилган. Шунингдек, институтда бажарилаётган халқаро грантлар, жумладан Жаҳон банки, USAID, Erasmus and Erasmus+ лойиҳалари ҳақида сўз юритилган.
Шу билан бир қаторда институтнинг халқаро майдонларда эришаётган натижалари, илмий ишларнинг халқаро базаларда жой олиши 2019 йилда Scopus Award тақдирлаш маросимида “Breakthrough of the Year” and “Top Researcher in Agricultural Sciences” ва шу каби номинацияларга лойиқ кўрилгани келтириб ўтилган. Шу жумладан, институтда ТИҚХММИ CAREC лойиҳалари асосида ташкил этилган илмий кластер ва UNESCOнинг Department of Water Diplomacy кафедралари тўғрисида сўз борган.
Эслатиб ўтамиз: QS-GEN (Global Education News) хабарномаси, шу кунгача фаолият юритиб келган QS WOWNEWS журналининг мантиқий давоми бўлиб, декабрь ойида ўзининг иккинчи сонини нашрдан чиқарди.
ТИҚХММИ Матбуот хизмати