Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги 18-умумтаълим мактабида инновацион ёндашув асосида жорий этилган “QR-кодли билим дарахти” лойиҳаси мактаб таълимида янги босқични бошлаб берди. Энди ўқувчилар мактаб боғида сайр қилган ҳолда, дарахтларга ўрнатилган QR-кодларни смартфонлар орқали сканерлаб, фанлар бўйича қизиқарли маълумотлар, халқ мақоллари, илмий фактлар ва мини-тестлар билан интерактив тарзда танишиш имкониятига эга бўлишди.

Бундай ёндашув таълим жараёнини нафақат замонавийлаштирмоқда, балки ўқувчиларда мустақил изланиш, танқидий фикрлаш ва табиатга бўлган муносабатни шакллантиришда муҳим қадам бўлмоқда.

Мактаб ҳудудида яратилган “Экобоғ”да 3 мингга яқин манзарали ва мевали дарахт парваришланмоқда. Бундай боғ нафақат мактаб муҳитини кўркамлаштириб, экологик муҳитни бойитади, балки таълим жараёни учун соя-салқин, табиий макон вазифасини ҳам ўтамоқда. Қуёшли кунларда айрим дарслар айнан шу боғ бағрида ўтказилаётгани ўқувчиларни фаол, қизиқувчан ва изланувчан қилиб тарбияламоқда.

– Биз фанларни ўқувчиларга ҳаётга боғлиқ ҳолда тақдим этишни мақсад қилганмиз, – дейди мактаб директори Зулайҳо Ҳайдарова.– “QR-кодлар орқали берилган материаллар ўқувчиларда фикрлаш, таҳлил қилиш ва изланиш қобилиятини оширмоқда.

Мактаб боғидаги ҳар бир дарахт маълумот манбасига айланди. Терак, арча ёки анор дарахтининг ёнидаги QR-кодни сканер қилган ўқувчи ушбу дарахтнинг биологик хусусиятларидан тортиб, халқ мақоллари, шеър ва ҳикоялар, шунингдек, тарихий маълумотлар билан ҳам танишиши мумкин.

– Эндиликда болалар дарахтга шунчаки қараб ўтмасдан, ундан ўрганишни бошлади, – деди биология ўқитувчиси Гуландом Йўлдошева. – Бу лойиҳа ўқувчиларнинг табиатга муносабатини ўзгартириб, уларда билим олишга бўлган интилувчанликни оширмоқда.

Бундай интерактив ёндашув дунёда ҳам кенг қўлланилмоқда. Сингапурдаги “EduTree” дастури ва Финляндиядаги “Smart Forest” лойиҳаси каби ташаббуслар асосида ўрмон ва боғлар таълим маконига айлантирилган.  

Сирдарёдаги лойиҳа бўйича ана шу илғор тажрибалар ҳам маҳаллий шароитга мос ҳолда татбиқ этилмоқда.

QR-кодлар орқали ўрганилган маълумотлар ўқувчилар ўртасида фикр алмашиш, баҳс ва жамоавий изланишларга сабаб бўлмоқда. Бу эса уларнинг ижтимоий фаоллиги, нутқ маданияти ва фандаги қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.

Қисқача айтганда, “QR-кодли билим дарахти” бу рақамлаштириш, экологик тарбия ва инновацион ёндашувнинг самарали уйғунлигидир. Лойиҳа нафақат таълим мазмунини бойитмоқда, балки ўқувчиларнинг билимга муносабатини мутлақо янги поғонага олиб чиқмоқда.  

Сирдарё тажрибаси бошқа мактаблар учун ҳам илғор намуна бўла олади.

Ғулом Примов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“QR-кодли билим дарахти” лойиҳаси жорий этилди