Россиянинг «ЮВТ AЭРО» авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олди.

«Ўзавиация»  агентлигидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси  ўртасида имзоланган ҳаво қатнови тўғисидаги ҳукуматлараро келишувга биноан, «ЮВТ AЭРО» авиакомпанияси жорий йил 17 августда  Қозон-Самарқанд-Қозон йўналиши бўйича  Ўзбекистон Республикасига мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Парвозлар CRJ-200 самолётларида амалга оширилади.  

Россиянинг «ЮВТ AЭРО» авиакомпанияси 2015 йилда ёпилган «Ак Барс Аэро» негизида ташкил этилган. Авиакомпания Қозон,  Бугулма ва Бегишево аэропортларида жойлашган. Компаниянинг бош қароргоҳи Бугулмада  жойлашган. Бугунги кунда авиакомпания Татаристон шаҳарларидан  мунтазам йўловчи авақатновларини амалга ошириб келмоқда.  

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозондан Самарқандга мунтазам парвозлар йўлга қўйилади