Қозоғистон Республикасининг Самарқанд шаҳридаги бош консули Талгат Шарипов вилоят матбуот уйида бўлиб, бу ердаги газеталар фаолияти, матбуот тарихи билан танишди.

Бош консулга юз йилдан ортиқ тарихга эга вилоят матбуоти, “Зарафшон”, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталари фаолияти ҳақида маълумот берилди. Бугунги шиддаткор замонда ахборотнинг аҳамияти, одамларга янгиликларни тезкор ва сифатли етказиш юзасидан фикр алмашилди. Қозоғисон консуллиги вилоятдаги оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликда ишлашга тайёрлиги билдирилди.  

– Қардош Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳақида яхши биламан, – дейди Талгат Шарипов. – Самарқандда иш бошлашдан авваал Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида фаолият юритганман. Ўшанда иш юзасидан Самарқандга келганман, лекин матбуоти билан танишмаганман. Бугун бу қадимий ва гўзал шаҳарда фаолият кўрсатар эканман, бундай имкониятга эга бўлганимдан хурсандман. Самарқанд нафақат ўзининг тарихий обидалари ва зиёратгоҳлари, балки журналистикасининг тарихийлиги билан ҳам аҳамиятли эканига гувоҳ бўлдим.  

Динимиз битта, тилимиз яқин, шу боис яшаш тарзимиз, ривожланишдаги мақсадларимиз ҳам бир. Журналистика соҳасидаги ўзгариш ва ўхшашликлар ҳам бир хил. Шунинг учун икки давлат, икки қардош миллат ўртасидаги маданий, ижодий, илмий-тарихий алоқаларни мутаҳкамлаш мақсадида келгусида Қозоғистон ҳақида Самарқандда, бу тарихий шаҳар ҳақида эса бизнинг матбуот нашрлари ва телеканалларимизда мақола ёзиш ва кўрсатувлар тайёрлаш, шунингдек, Қозоғистонга пресс-тур ташкил этиш мақсадимиз бор.

Самарқандда Қозоғистоннинг бош консуллиги 2021 йил апрель ойида фаолият бошлаганди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистоннинг Самарқанддаги бош консули вилоят матбуот уйида бўлди