Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида "Ядро физикаси ва технологиялари" V Халқаро форуми ўз ишини бошлади.

Форум доирасида XV  "Ядро ва радиацион физикаси" халқаро конференцияси ҳамда Европа Ядро тадқиқотлари марказининг “Катта адрон” коллайдеридаги юқори энергиялар физикаси соҳасидаги экспериментал ҳамда назарий тадқиқотларга бағишланган халқаро тадбир бўлиб ўтмоқда.

Халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти директори, профессор Ҳусниддин Олимов иштирок этмоқда.

Форумда жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан қатнашаётган етакчи олимларнинг ядро физикаси, энергетика ва материалшунослик, радиацион физикаси йўналишларидаги 300 га яқин илмий маърузалари тақдим этилади.

Форумнинг илк кунида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Физика-техника институти ҳамда Қозоғистон Энергетика вазирлигининг Ядро физикаси институти ўртасида ҳамкорлик шартномаси  имзоланди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистондаги форум физика соҳасидаги олимларни бирлаштирди