Қозоғистонда мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари учун масофадан таълим олиш тартиби узайтирилмайдиган бўлди
Алматида 16 январдан мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари таълим олишнинг анъанавий тартибига қайтади, деб хабар бермоқда «Казинформ» агентлиги.
«Казгидромет» маълумотига кўра, 16 январда Алматида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -17-19, кундузи -7-9 даража совуқ бўлади».
Алматида 12-13 январда об-ҳаво ноқулай келгани боис барча мактаб ўқувчилари коллежларнинг биринчи ва иккинчи курс талабалари масофадан туриб таълим олиш тартибига ўтказилган эди.