Қозоғистонда мадҳиямиз янгради
Таэквондочиларимиз "Kazakhstan Open" турнирида 4 та медални қўлга киритди
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида таэквондо WT бўйича ўтказилаётган "Kazakhstan Open" халқаро турнири доирасида ёшлар ўртасидаги баҳслар якунига етди.
Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари 1 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, халқаро майдонда муносиб натижа қайд этди.
Мусобақанинг 46 килограмм вазн тоифасида Комила Султонова олтин медаль соҳибига айланди. Бронза медаллар эса Эсма Яҳёева (-63 кг.), Нилуфар Сапаева (-68 кг.) ва Никита Бибиков (-73 кг.) томонидан қўлга киритилди.
Мазкур натижа ёш таэквондочиларимизнинг халқаро мусобақалардаги тажрибасини янада бойитиш ва келгуси нуфузли стартларга тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамият касб этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА