Қозоғистонда олий таълим учун фоизсиз кредит бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.
Мулозим Америка Қўшма Штатларида қўлланадиган бу амалиёт йил охиригача қозоғистонлик абитуриентлар учун ҳам кучга киришини айтган. Вазирлик иккинчи даражали банклар билан ҳамкорликда иш олиб боряпти. Айни пайт қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш якунланмоқда.
“Казинформ” хабарига кўра, аввалроқ Мажлис депутати Асхат Аягаметов қозоғистонлик талабаларни дунёнинг етакчи университетларида ўқитиш дастури кенгайтирилгани ҳақида гапирганди.