Жорий йил Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзитини, шунингдек Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитой Халқ Республикасига транзитини ошириш ниятида.
Республика энергетика вазири Aлмасадам Саткалиев ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, 2023 йил октябрь ойида РФдан мамлакатимизга газ транзити йўлга қўйилган.
– Ўтган йил 1,28 миллиард куб метр газ ташилган бўлса, бу кўрсаткични жорий йил 3,8 миллиард, келгусида эса йилига 11 миллиард куб метргача оширишни режалаштирганмиз, – деди мулозим.
Таъкидланишича, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитойга транзитида ҳам “барқарор ўсиш” кузатиляпти. Жорий йил ушбу кўрсаткич 37,1 миллиард куб метрга етиши тахмин қилинмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб метр кўп.
– Энди Қозоғистон орқали Россия газини Қирғизистонга ўтказиш масаласи кўриб чиқиляпти, – деди Саткалиев.