Бугун Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатлари ишбилармон доираларининг 300 дан ортиқ вакиллари иштирокида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Форумда икки мамлакат вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва минтақавий маъмуриятлари раҳбарлари, шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди.

Форумда автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика, кимё саноати ва логистика каби соҳаларни ўз ичига олувчи қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди ва умумий қиймати 5 миллиард АҚШ долларига тенг янги келишувлар тўплами шакллантирилди, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида.

Форум доирасида B2B ва G2B форматида музокаралар бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат тадбиркорлари бўлажак ҳамкорлик истиқболларини ва шерикликнинг амалий жиҳатларини батафсил муҳокама қилди.

Шунингдек, Қозоғистоннинг «КАЗ АМТ» ҚК ва Ўзбекистоннинг «Эстесс Атраматик Стерил Жарроҳлик Иплари» МЧЖ, Қозоғистоннинг «Dolche» МЧЖ ва Ўзбекистоннинг «Medprotekt Teknolodji» МЧЖ корхоналари ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди