Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган «Республика ёшлар овози» фестивали доирасида Бўзатов туманида «Қорақалпоқ миллий таомлари» фестивали ҳам бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Оролбўйи аҳолисининг турмуш шароитини тубдан яхшилаш, ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, қорақалпоқ халқининг урф-одатлари, ўзига хос маданияти ва миллий таомларини дунё ҳамжамиятига намоён қилиб, туризм-сайёҳлик йўналишларини очишга алоҳида эътибор берилмоқда.

2018 йил октябрь ойида «Орол ва Мўйноқнинг қайта тикланиши» мавзусида экофестивалнинг ташкил этилиши ва унинг доирасида «Орол балиқларидан 99 тур таом» мавзусида гастрономик фестивалининг ўтказилиши нафақат мамлакатимиз аҳолисини, балки халқаро ҳамжамиятни қорақалпоқ миллий ҳамда унутилиб бораётган таомлари билан таништиришга қаратилган эди.

Бўзатов тумани Бердақ боғида ўтказилган «Қорақалпоқ миллий таомлари» фестивалида Оролбўйининг барча туманларидан ошпазлар иштирок этиб, маҳоратларини намойиш этди.

[gallery-2758]

Тадбир доирасида ўтказилган ошпазлар танлови якунида Чимбой туманидан Олтиной Зарипова биринчи, Тўрткўл туманидан Гулбаҳор Ҳайтбоева иккинчи, Мўйноқ туманидан Гулмира Ботирбоева учинчи ўринларни эгаллади. Шунингдек қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

– Тадбирни ўтказишдан мақсад, қорақалпоқ миллий таомларини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, унутилиб бораётган таом турларини тиклашдан иборат, – дейди «Қорақалпоқ умумий овқатланиш» корхоналари уюшмаси раиси Гулмирза Юлдашев. – Бу эса Оролбўйига кўплаб сайёҳларни жалб қилишга ҳам хизмат қилади.

Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев,

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоқ миллий таомлари намойиши