Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи олдидаги майдонда “Миллий кийимларимиз – урф-одатларимиз кўзгуси” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Маданият ва туризм  вазирлиги,  бир қатор ташкилотлар ҳамда олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Таниқли эстрада қўшиқчиларининг концерт дастури, “Мухаллес” ансамбли аъзоларининг миллий чолғу асбобларида куй ижрочилиги, шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган ҳунармандлар билан рассомларнинг кўргазмалари, маҳорат дарслари, дизайнерларнинг миллий кийимлар кўргазмаси намойиш этилди.  

Миллий маданиятимизни, халқлар дўстлигини кенг намойиш этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда нафақат маҳаллий аҳоли, балки Франция, Италия, Германия, Россия Федерациясидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳудуднинг номоддий маданий мерослари,  ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий рақслари ҳамда дастурлари билан яқиндан танишди. Кўргазмаларда намойиш этилган буюмлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

– Бугунги кунда бундай тадбирларни ўтказиш муҳим аҳамиятга эга,– дейди Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров.– Миллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган ҳар бир буюмнинг ўзига хос чуқур маъноси бор ва у маҳаллий иқлим шароитга мос яратилган. Шу нуқтаи назардан, улар иштирокчиларда ҳамда меҳмонларда катта қизиқиш уйғотади.

[gallery-11614]

Тадбир халқлар дўстлиги, миллий маданиятимиз, анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган концерт дастури билан давом  этди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоқ миллий кийимлари хорижлик меҳмонларга манзур бўлди