Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш бўйича ўтган йили амалга оширилган ишларнинг якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бошқарма бошлиғи А.Давлетов ўтган 2020 йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 633 та ёнғин содир бўлганлигини маълум қилди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса ёнғинлар 11,5 фоизга камайган.

Аммо, юз берган ёнғинлар оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 5 нафари тан жароҳати олган бўлса, 2 нафари заҳарланган. Ёнғин натижасида келтирилган зарар 6 миллиард 342,9 миллион сўмни ташкил этади.

Ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаби таҳлил қилинганда, қасддан ва ўзига-ўзи ўт қўйиш, электр қурилмалари, иситиш қозонларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши,  очиқ оловдан фойдаланишдаги эътиборсизлик, болаларнинг олов билан ўйнаши, технологик ҳодисалар сабаб бўлгани аниқланди.

Шунингдек, 10 таси ишлаб чиқариш цехида, 5 таси омборхонада, 6 таси савдо-сотиқ корхонаси, 4 таси қишлоқ хўжалиги учун ажратилган бинода, 2 таси ёнғин объекти ва қурилмасида,  64 таси очиқ ҳавода сақланаётган қишлоқ хўжалиги мулкларида, 40 таси транспорт воситасида,  496 таси фуқароларнинг шахсий турар жойида юз берган.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар фуқароларнинг, айниқса, болаларнинг сувга чўкиш ҳолати, турар жойлар атрофидаги ўзбошимча ва ноқонуний қурилмалар, пиёдалар йўлининг ёпиб қўйилиши ва шу каби муҳим масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Тадбир иштирокчилари замонавий ёнғин ўчириш техникалари кўргазмаси билан танишди.

Довуд Абибуллаев,

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда ўтган йилги ёнғинларда 6 миллиард 342,9 миллион сўм зарар кўрилган