Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни бўлиб ўтган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари – «Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт» эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Атабек Аллаберганов бошчилигида Кадастр агентлиги ва кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари бошлиқлари ва ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш, ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашиш лозимлиги таъкидланди. Бу бўйича йиғилиш қатнашчиларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Берилган топшириқлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали олти ой давомида келиб тушган мурожаатлар қайта кўриб чиқилди.

Ҳар бир мурожаат бўйича ишчи гуруҳ тузилиб тегишли ходимлар Халқ Қабулхоналари ва ҳар бир мурожаатнинг жойига бориб ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар натижасида ўтган олти ой давомида кадастр соҳасига келиб тушган мурожаатларнинг 197 таси қайта кўриб чиқилди.

Мурожаатларни қайта ўрганиш натижасида 78 мурожаат ижобий ҳал этилди, 119 тасига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Фуқаролардан тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш бўйича келган мурожаатлар Давлат кадастрлари палатаси шаҳар туман филиаллари томонидан фуқаро кўрсатган ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан “YERELEKTRON” AAT орқали ваколатли ташкилотларга юборилиб, ҳозирги кунда ижобий хулосалар олинган ва ер майдони “E-IJRO AUKSION" электрон савдога чиқиш жараёнида.

Шунингдек фуқаролар томонидан ер майдонларини қайта ўлчаб бериш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва амалда эгаллаб турган ер майдонларини қисқартириб бериш ва кадастр соҳаси бўйича мурожаатлар жойига бориб ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек Кадастр агентлиги Қорақапоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Шуманой туманида саёр қабул ташкил этилди ва аҳоли мурожаатларини жойига бориб ўрганиш ишларини олиб борди.

Бошқарма бошлиқлари ва ишчи гуруҳ ижобий ҳал этилган мурожаатлар эгалари билан учрашиб натижаси бўйича мониторинг ишларини олиб борди.

Е.Қаноатов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда кадастр соҳасига оид мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда