Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан 15 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан Давлат дастурлари асосида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича бугунги кунга қадар 11 туманда мажлис ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур мажлисларни ўтказишдан мақсад, аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлаш, бу борада ўз вазифасига совуққонлик билан қарайдиган айрим раҳбарларнинг масъулиятини оширишдан иборат.

Ўтказилган мажлислар баённомалари асосида Давлат дастурлари доирасида белгиланган топшириқларни, ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларни бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйган, ўзига билдирилган ишончни оқлай олмагани учун 15 нафар мансабдор шахс Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Шу билан бирга, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда 15 нафар мансабдор шахс лавозимидан озод этилди