ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистонлик Республикаси фермер ва деҳқон хўжаликларида ҳосилдорликни янада ошириш мақсадида шу кунларда омилкорлар ерни экишга тайёрлаш, шўр ювиш, магистрал каналлар ва ички сув йўлларини қазиш, тозалаш ва бетонлаш ишларини бажармоқда.
Беруний туманида 6 минг 271 гектар майдонда биринчи шўр ювиш, 1 минг 77 гектар ғалла майдони, 4 минг 194 гектар томорқа ҳамда 825 гектар бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари суғорилди. Шўр ювиш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, 17,7 километр хўжаликлараро каналларни тозалаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 11,9 километр узунликдаги майдон тозаланди. Гидротехник иншоотларни таъмирлаш ишлари ҳам якунланиш арафасида.
Кегейли туманидаги “Қуваниш-жарма” ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги магистрал ва хўжаликлараро суғориш тармоқларини қазиб тозалаш, дамбаларни таъмирлаш, гидротехник иншоотлар, сув ўлчаш постларини жиҳозлаш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Дўстлик канали дамбасининг 1,7 километр қисмида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
[gallery-21529]
Суғориш тармоқларини тозалаш бўйича “Кегайли” магистрал каналининг ПК200+00 дан ПК208+00 гача 0,8 километр қисми қазиб тозаланмоқда. Айни кунга қадар 0,6 километр қисмида иш бажарилди, қолган 0,2 километридаги ишлар қисқа фурсат якунланади. Бу ишларга 5 дона экскаватор ҳамда 7 нафар ишчи жалб қилинган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА