Тахиатош тумани ҳокими Комилжон Айтбоев ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси раҳбарлари ёшлар билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 14 февраль куни ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқотида “Алоқа банк” ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “Ёшлар банки”га айлантирилиб, улар учун 7 йил муддатга имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши, 2025 йил ёшлар ишсизлигига ечим топишнинг янги босқичига кўтарилишини таъкидлаган эди. Учрашувда раҳбарлар “Алоқа банк” ходимлари билан бу бўйича кенг тушунчалар берди.  

Тадбир давомида 200 нафарга яқин ёш ва уларнинг ота-оналари муаммолари тингланди. Уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, касб-ҳунарга ўргатиш, хорижий тилларга йўналтириш, қобилиятларини рўёбга чиқариш бўйича ҳам қатор таклиф-мулоҳазалар билдирилиб, мутасаддиларга бу борада топшириқлар берилди.

***

Қораўзак туманида “Замонавий кутубхоналар ва рақамли технологиялар” мавзусида республика амалий-ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида” ги низом ҳамда давлатимиз раҳбарининг  2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига  эътибор қаратишди.

Таъкидланганидек, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб, жумладан, электрон китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Бунинг учун вазирликка қарашли ахборот-кутубхона марказларининг китоб фондларини янги адабиётлар билан тўлдириш, ёшларни китобхонликка жалб этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

***

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани бўлими, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Қаратау” ароқларини қўлбола усулда тайёрлаётган шахслар аниқланди.

Жумладан фуқаролар Х.Д. ва Р.Ш.нинг хонадони кўздан кечирилганда, алкоголь маҳсулотларининг қўлбола усулда тайёрлаётганлиги аниқланиб, улардан 820 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулоти, 2 минг 916 дона қопқоқ, 22 минг 688 дона “QR kod” қоғози, 1 минг 980 дона бўш шиша, 1 минг 370 дона қалбаки акциз марка ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси хабарлари – қисқа сатрларда