Шуманай тумани Ёшлар ишлари бўлими ташаббуси билан “Момий” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 2 гектардан зиёд майдонда “Ёшлар боғи” ташкил этилди.

Кўчат экиш ишларига ёшлар билан бирга туман сектор раҳбарлари, фаоллар ва нуронийлар ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланган “Ёшлар боғи” ҳудудига 300 туп мевали кўчат ҳамда боғ атрофидаги ариқларга 300 туп тут кўчати ўтқазилди.

***

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 24 декабрь кунги “2025 – 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Хўжайли туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Нукус шаҳрини Хўжайли тумани билан боғловчи Д232 (4Р174) “Нукус шаҳри – Хўжайли шаҳри” автомобиль йўлининг 0–11 километри оралиғида реконструкция ишлари давом этмоқда. Айни пайтда мазкур йўлнинг 6–8 километр оралиғида асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Реконструкция ишлари Қипчоқ йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси томонидан амалга оширилиб, бу ишларга жами 10 та махсус техника, 20 нафар ишчи жалб этилган.

***

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Джуманазаров томонидан умумхалқ Наврўз байрами ва Рамазон ойи муносабати билан Кегейли туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 40 та оилага байрам совғалари топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар саховатли ёрдам мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ишлар самараси эканлигини таъкидлаб, барчани байрам билан муборакбод этди.

Хайрия тадбири бошқа туманларда ҳам ўтказилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси хабарлари – қисқа сатрларда