Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида “Enpipe” корхонаси ишга туширилди.

Умумий қиймати 58 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилди. Хитой, Туркия, Нидерландия ва Испаниядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиб, йилига 300 минг тонна металл қувурлар ишлаб чиқариш ташкил этилди.

Тўғри чокли услубда тайёрланувчи бу қувурлар юқори босимга ва ташқи таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Илгари бундай маҳсулотлар, асосан, хориждан олиб келинар эди. Ташишда қувурлар ҳажми кўп жой эгаллагани учун нархи ҳам қимматга айланарди. 

Энди турли қалинликдаги металлар лист шаклида олиб келиниб, шу ерда тайёрланмоқда. Бунинг самарасида таннарх 25 фоиз арзонлашди.

Газ-кимё ва тоғ-кон саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларда бундай чидамли қувурларга талаб юқори. Хусусан, шу ерда қурилаётган МТО газ-кимё мажмуасида ҳам шундан фойдаланилади.

Корхонада 400 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди.

Давлатимиз раҳбарига корхонанинг режалари, навбатдаги босқичлар ҳақида маълумот берилди.

Ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун ишлар бошлаб юборилган. Унда босимга бардошли турли ҳажмдаги резервуарлар ишлаб чиқарилади. Яна 500 та янги иш ўрни яратилади. 

Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишласа, 121 миллион долларлик маҳсулотлар тайёрлаш имкони туғилади. Корхонанинг экспорт салоҳияти янада ортади.

Давлатимиз раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди.

- Бугун Бухорога келишимиздан мақсад 2 миллиондан зиёд аҳолининг турмушини яхшилаш, даромад манбаи яратиш, камбағалликни қисқартириш. Вилоятнинг кўп жойида экин экиш учун ернинг шўрини ювиш керак. Шунинг учун биз кўпроқ саноатга эътибор бераяпмиз. Мана шу заводни ҳам нима учун қурдик? Бундай қувурларни олиб келиш учун кўп пулимиз йўлга кетарди. Бугун яна янги иншоотлар қурилишини бошлаймиз. Уларнинг атрофида бир нечта корхоналар, иш ўринлари пайдо бўлади. Пировард натижада одамларнинг уйига ёруғлик, ишонч ва умид киради. Ана шу умид бизларни бирлаштиради, - деди Президент.

Вилоят саноатида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси яна бир замин бўлади. Ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 августдаги тегишли қарорига асосан ташкил этилган. Унинг умумий майдони 566 гектар бўлиб, 5 та йирик лойиҳа жойлаштирилган. Улар босқичма-босқич амалга оширилиб, якунда уч мингга яқин иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида биринчи завод ишга тушди