Бугун олий таълим муассасаларига кириш ниятида имтиҳон топширган ёшларимиз учун ҳаяжонли кун. Боиси, 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Минглаб ёшларимизга талабалик шарафи, олий таълим олиш имконияти насиб этди.

Хусусан, Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейининг жами 201 нафар битирувчиси тўлиқ ОТМ талабаси бўлди. Янада қувонарлиси, битирувчиларнинг 191 нафари давлат гранти (95 фоиз), 10 таси эса тўлов шартномаси (5 фоиз) асосида талабаликка тавсия этилди.  

Таъкидлаш жоизки, ушбу ўқув масканида ўзига хос таълим методикаси йўлга қўйилган бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар бир неча йиллардан буён таълимда энг юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Фанлар олимпиадаларидаги иштироки ва ютуқлари салмоғи ортиб бормоқда. Лицейда устоз-шогирд анъаналари намунали тарзда йўлга қўйилган. Таълим оламан деган ўқувчилар изланишдан, ҳаракатдан чарчамайди. Ўз ўрнида устозлар ҳам кези келганда меҳр, кези келганда эса қаттиққўллик билан илм беришади, шогирдларининг юқори натижага эришишлари учун тинимсиз меҳнат қилишади.

—  Бу йилги битирувчиларимизнинг 100 фоизлик натижаси жамоамизни, барча устозларимизни чексиз қувонтирмоқда, – дейди Қоракўл академик лицейи директори Ғолиб Жумақулов. — Албатта, устоз учун шогирдларининг юксак натижалари, ўз меҳнатларининг самараси бўй кўрсатганидан кўра қувончлироқ нарса бўлмаса керак. Ўқув йили давомида битирувчиларимизнинг 95 фоизи миллий ва халқаро даражадаги сертификатларни қўлга киритди, фан олимпиадаларида фаоллик кўрсатиб, фахрли ўринларга эга бўлдилар. Албатта, бундай кўламдаги натижалар ҳам устозларимизнинг, ҳам ўқувчиларимизнинг, ҳам ота-оналарнинг ҳамкорликдаги ҳаракати, бир-бирини қўллаб-қувватлаши самарасидир. Энг асосийси, юртимизда таълимга, илм-фан ривожига, ёшларнинг камолотига қаратилаётган эътиборнинг амалдаги намоёнидир. Академик лицейимизда ўқувчиларимизнинг билим олиши, маънавиятини юксалтириши учун барча шароит ва қулайликлар яратилган, фан хоналари зарур восита ва ўқув қуроллари билан таъминланган.

Дарҳақиқат, Қоракўл академик лицейи педагоглари ва илмга чанқоқ ёшларининг илм-фан йўлидаги меҳнатлари яна бир бор ўз мевасини кўрсатди. Олий ўқув юртларига қабул қилинган барча ёшлар юртимиз  равнақига ҳисса қўшадиган кадрлар бўлишига ишонамиз.    

Муҳтарама Комилова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоракўл академик лицейи битирувчилари 100 фоизлик натижа кўрсатди