ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида “Фарғона-водий гавҳари. Инвестиция ва туризм истиқболлари” мавзусидаги халқаро форуми бўлиб ўтди. Унда Қувайт, Туркия, Венгрия, Хитой, Корея Республикаси, Қатар, БАА каби ўттиздан ортиқ давлатлардан 200 га яқин компаниялар раҳбарлари, ишбилармон доира ва сайёҳлик ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Форумнинг асосий тадбирлари Қўқон шаҳридаги “Ўрда” майдонида бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиевлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда туризми, нвестиция истиқболлари ва имкониятлари ҳақида сўз юритди.
Икки кун давом этган форум Фарғона вилоятини иқтисодий-инвестициявий салоҳиятини халқаро миқёсда таништиришда муҳим аҳамият касб этди. Форум хорижий давлатлар билан мулоқот ўрнатиш ва ўзаро манфаат келтириши мумкин бўлган қўшма истиқболли лойиҳаларни аниқлаш учун платформа яратиш ҳамда ривожлантиришга хизмат қилди.
[gallery-19852]
Тадбир доирасида B2B музокаралари бўлиб ўтди, унда тадбиркорлар кўплаб янги, фойдали алоқаларни ўрнатишга, янги лойиҳаларни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатларини муҳокама қилишга муваффақ бўлди. Форум якунлари бўйича инвестиция, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, логистика марказини ташкил этиш, туризм, IT-хизматлари кўрсатиш, электротехника ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда битим ва меморандум имзоланди. Шунингдек, Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди. “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳамда вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.
Форумда шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти тақдимот қилинди. Ўз навбатида, хорижлик меҳмонлар сўз олиб, Ўзбекистон инвестиция киритиш учун энг қулай мамлакат эканлигини таъкидлаб, Фарғонада ташкил этилган форумни юқори баҳолади.
Форумда иштирок этган хорижий компаниялар вилоят ҳокимлиги, Қувасой шаҳри, Қува ва Қўштепа туманлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.
Қўқон шаҳрида ўтказилган халқаро форум доирасида 300 миллион долларлик шартномалар тузилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА