Бугун Қўқон университетида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида математика фанидан ўтказилаётган Қўқон олимпиадасининг Республика босқичидаги ёзма равишдаги имтиҳонлари якунланди.

Тантанали тарзда ўтган очилиш тадбиридан сўнг олимпиада мусобақасининг биринчи босқичи – ёзма иш топшириқларига старт берилди.

Қўқон университети ташаббуси билан «Билим инсонни улуғлайди», шиори остида «Қоракўл зиё» нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур олимпиаданинг биринчи куни юқори савияда ўтказилди.

«Қўқон олимпиадасининг ўзига хос янгиликлари бор, – деди Халқ таълими вазирлиги департамент директори, Қўқон олимпиадаси ҳакамлар ҳайъати раиси Умид Раҳмонов. – Барча ўқувчиларга мана шу олимпиадада иштирок этганлигини эслатувчи Қўқон университети ва «Қоракўл зиё» НТМ логотиплари ёпиштирилган совғалар берилиши ёшлар ва ота-оналарга мутлақо бошқача бир кайфият беряпти. Олимпиаданинг ташкилий қисми ва мазмун-моҳияти ҳам халқаро олимпиадалар андозасидан олинган.

Асосийси, шаффофлик ва шифр масалаларини ҳам пухта ишлаб чиққанмиз. Ҳакамларга болалар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмайди. Шифрлаш ишлари ҳам холис ота-оналар кўз ўнгида, ҳакамлар иштирокисиз ўтказилди. Баҳолаш мезонлари тугаб бўлгандан кейингина шифрлар яна холислар иштирокиди исм-шарифларга айлантирилади.

Ёш математикларнинг ушбу беллашувида республикамизнинг барча умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган ҳамда хусусий мактабларнинг 5-6-7-синф, 8-9-синф ва 10-11-синф, академик лицейларнинг 1-2-курс ўқувчилари катта қизиқиш билан фаол иштирок этмоқда. Умумий ҳисобда республиканинг 14 та маъмурий ҳудудидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган ҳамда хусусий мактаблар ўқувчиларидан жами 350 нафарга яқин номзод республика босқичида иштирок этди.

Республика босқичига қадар туман-шаҳар босқичларида 60 минг нафарга яқин ва ҳудудий (вилоят) босқичида 6100 нафар ўқувчи Давлат тест маркази томонидан махсус тузилган тест синовларида иштирок этди. Тест натижаларига мувофиқ, ҳар бир ҳудуддан учта гуруҳ бўйича энг юқори 5 талик ўриндан жой олган 15 нафардан, жами 220 нафар ўқувчи-номзод Қўқон шаҳрида ўтаётган республика босқичига етиб келди. Шунингдек, академик лицей ўқувчиларидан 61 нафар, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблардан 53 нафар ўқувчилар олимпиадада иштирок этмоқда.

Иштирокчилар бир хил шароит ва имкониятларда, кузатув-назорат камералари остида тест топшириқларини бажаришди.

Олимпиаданинг биринчи кунги беллашувларидан сўнг ўқувчи ёшлар ва ота-оналар учун маданий кўнгилочар дастурлар, Қўқон университети талабаларининг математикага оид саҳна кўринишлари, санъаткорларнинг чиқишлари ҳам режалаштирилган.

Эртага олимпиаданинг иккинчи босқичи ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, қимматбаҳо совға – 3 та автомобиль ғолибларни кутиб турибди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон олимпиадаси Республика босқичининг биринчи куни якунига етди