Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги жами 210,4 гектар, шундан 143,3 гектар суғориладиган ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади ва ушбу ерлар ҳисобига "Қўқон" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади.

Қарор билан "Қўқон" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилаётган ҳудуди чегаралари тасдиқланди.

Бир ой муддатда "Қўқон" ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудуди бош режаси ишлаб чиқилади.

"Қўқон" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" унитар корхонаси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот ҳисобланади.

Бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти тендер (танлов) савдолари натижасига кўра аниқланади.

2026 йил охирига қадар "Қўқон" ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудида камида 1 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, 11,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Йилига 965 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 313,6 млн долларини экспортга йўналтириш бўйича қувватлар ишга туширилади.

"Қўқон" ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудида:

уч ой муддатда 2024-2025 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминланиши лозим бўлган объектлар рўйхати тасдиқланади;

2024 йил 1 ноябрга қадар объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш ишлари якунланади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди кенгайтирилади