Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатнови йўлга қўйилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда Қўқондаги “Тепақўрғон” археологик ёдгорлигини туристлар учун жозибадор маршрутга айлантиришга 10 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Янги ўқув йилидан Қўқон университети туризм факультетида Италия, Франция ва Швейцария ўқув дастурлари жорий қилинади, хорижий мутахассислар олиб келинади.
Душанбадан бошлаб янгиланган Қўқон аэропортидан Тошкентга ҳар куни, Самарқанд, Бухоро ва воҳа шаҳарларига эса ҳар ҳафта авиақатновни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
ЎзА