Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Парламент фаолияти: 2021 йил 6 ойлик якунлари бўйича энг муҳим натижалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Қонунчилик палатаси депутати, Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ризаев парламент қуйи палатасининг ярим йиллик фаолияти тўғрисида ахборот берди.

— Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини ошириш масалаларига Қонунчилик палатасининг энг муҳим йўналишлари сифатида устувор аҳамият қаратилди, — деди Наврўз Ризаев. — Қуйи палата ҳисобот давридаги фаолияти давомида Президентимиз илгари сурган ғояларни ҳаётга изчил татбиқ этиш, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар фаоллигини ошириш, ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан парламент назоратини янада кучайтиришга эътибор қаратди. Ҳудудларда аҳолини ўйлантириб келаётган масалалар бўйича ўрганишлар ўтказиш ҳамда қонун лойиҳалари муҳокамасига кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг ўтган олти ойида парламент аъзоларининг ҳудудларга чиқиб, аҳоли ва сайловчиларни ўйлантираётган масалаларни тизимли равишда ўрганиб бориш амалиёти изчил давом эттирилди. Хусусан, учрашувлар давомида депутатлар томонидан 6 ярим мингдан ортиқ хонадонга ташриф буюрилиб, 4 минг 700 дан зиёд учрашув ўтказилди. Уларда 100 мингга яқин фуқаро билан бевосита учрашув ва мулоқотлар ташкил этилди. 3 мингга яқин ижтимоий соҳа объектининг фаолияти билан танишилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Депутатларнинг мулоқотлари чоғида сайловчилар томонидан 12 мингга яқин масала кўтарилди, шулардан 4 811 таси халқ вакиллари томонидан жойида ҳал этилди. Қолган муаммолар эса назоратга олинди.  

[gallery-3091]

Тадбирда таъкидланганидек, Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолиятида Ҳаракатлар стратегияси ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган олти ой мобайнида 35 та қонун қабул қилиниб, маъқуллаш учун Сенатга юборилди.

Матбуот анжуманида Қонунчилик палатасининг парламент назоратини таъминлаш йўналишидаги ишлари сезиларли даражада жонланиб бораётгани таъкидланди. Парламент ўз ваколатлари доирасида ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиб, давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг стратегик йўлларини белгилашда қатнашмоқда. Хусусан, ўтган даврда Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан 11 маротаба ахбороти эшитилди. Қуйи палата фаолиятида сайловчилар томонидан қўйилаётган ўткир масалаларни парламент даражасига олиб чиқиш ҳамда уларга мансабдор шахсларнинг эътиборини қаратган ҳолда ҳал этишнинг самарали механизмларидан бири сифатида парламент сўрови институтидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Бу борада Қонунчилик палатаси томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига 4 та парламент сўрови юборилди.

Бундан ташқари, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилишга кўмаклашиш борасида Қонунчилик палатаси томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилди. Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш, шу жумладан, коронавирус пандемиясига қарши курашни тизимли равишда давом эттириш, санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўламини янада кенгайтириш, тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш, айниқса, қишлоқлар ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш каби устувор вазифаларнинг бажарилиши устидан таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатилди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, ҳисобот даврида жойлардаги тизимли муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида қуйи палата мажлисларида ҳукумат аъзоларининг депутатлар саволларига жавобларини эшитиш шакли – “ҳукумат соати” институтидан самарали фойдаланилди. Ҳисобот даврида тасдиқланган жадвал асосида 4 маротаба “ҳукумат соати” ўтказилди.

Қўмиталар томонидан қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш доирасида 23 та назорат-таҳлил тадбирлари ташкил этилди. Мазкур назорат-таҳлил тадбирлари давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари томонидан қонунлар ва қонуности ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиниши устидан парламент ҳамда депутатлар назоратини ўрнатиш имконини бермоқда.

Матбуот анжуманида сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари вакиллари ҳам фракцияларнинг 6 ойлик фаолияти юзасидан маълумот берди.

Тадбирда ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Жумладан, кейинги пайтларда фракциялараро мунозара ва дебатлар нисбатан камайгани, Қонунчилик палатаси мажлисларида масъул қўмитага қайтарилаётган қонун лойиҳаларини янада такомиллаштириш жараёнлари, ислом молиялаштириш тамойилларини ҳаётга татбиқ этишнинг қонунчилик асосларини яратиш масалаларига оид саволларга депутатлар атрофлича жавоб берди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчилик палатасининг ярим йиллик фаолияти давомида 35 та қонун қабул қилинди