2021 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ 6184-сон).

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Адлия вазирлиги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш борасидаги фаолиятини «Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда» рукни остида ёритиш ва муҳокама қилиш ишларини ташкил этади.

Бундан ташқари, вазирлик қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ўрганишлар олиб боради ва мониторинг юритади.

Вазирлик қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати юзасидан ўтказилган манзилли ва тематик ўрганишлар натижаси бўйича ҳар чоракда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Эндиликда ҳудудий адлия бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида юридик техникумлар директорлари ҳисобланади.

Илгари ҳудудий адлия бошқарма бошлиқлари директор эди.

Шунингдек, нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шаклларини тасдиқлаш ва муддатларини белгилаш Нотариал палата билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Илгари вазирлик томонидан мустақил белгиланган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан мониторинг юритилади