Мамлакатимизда диний ташкилотларнинг фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий база мунтазам равишда такомиллаштирилиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, янги таҳрирда ишлаб чиқилган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун виждон эркинлиги меъёрларини аниқ кўрсатиб, фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслигини таъминлайди. Шунингдек, диний қарашларни мажбуран сингдиришни тақиқлайди.  

Қонунни тайёрлашда халқаро меъёр ва талаблар, биринчи навбатда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари пухта ўрганилиб, улардаги асосий қоида ва тамойиллар инобатга олинган.  

Қонун бир нечта муҳим янгиликлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришни ўз ичига олган. Муҳим ўзгаришлардан бири бўлган диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматларни тўлиқ электрон шаклда, инсон омилисиз амалга оширилишининг жорий этилиши ушбу қонуннинг ҳозирги  давр талаблари доирасида ишлаб чиқилганининг яна бир исботидир.  

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига кўра, давлат хизматлари, шу жумладан, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) хизматлар адлия органларининг электрон тизими орқали кўрсатилади.  

Мурожаат қилувчи электрон тизимга кирганидан кейин ўзининг шахсий кабинетидаги тегишли мурожаат турини танлайди, маълумотларни босқичма-босқич киритади ва ҳужжатларни электрон тизим орқали юборади.  

Ҳозирги кунда диний ташкилотлар Адлия вазирлиги томонидан ишга туширилган “www.e-ngo.uz” веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.  

Мазкур веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, диний ташкилотлар ва адлия идоралари ўртасида электрон ҳужжат айланишини таъминлаш мақсадида жорий этилган.  

Ушбу веб-сайт диний ташкилотларга бир қатор хизматларни электрон шаклда олиш имконини беради. Хусусан, рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтиш, тугатиш, йиллик фаолият ҳисоботларини тақдим этиш, режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш, чет эл фуқаролари бўлган ходимларни аккредитация қилиш.  

Тизимга кириш “OneID” ягона идентификация тизими ёки электрон рақамли имзо ёрдамида амалга оширилади.  

Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) хизматлар адлия органларининг электрон тизими орқали кўрсатилиши бевосита иш жараёнида вужудга келадиган барча турдаги ҳужжат ва маъмурий маълумотларни электрон тарзда тайёрлаш, тўплаш, кўриб чиқиш, сақлаш имкониятини яратади. Бунинг натижасида диний ташкилот ташаббускорлари томонидан ортиқча қоғозбозлик, ҳужжат топшириш учун ортиқча навбат кутиш каби салбий ҳолатларнинг олди олинади.  

Бундан ташқари, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) электрон тизим орқали хизматлар кўрсатилиши бир қатор афзалликларга эга.  

Хусусан, аҳолига давлат хизматларининг етказилиши ва самарадорлиги яхшиланади. Ахборотдан очиқ фойдаланиш имконияти фуқаролик жамиятининг ривожига ҳамда давлат органлари билан муносабатларнинг яхшиланишига хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш соҳасида давлат легитимлигини оширади.  

Энг муҳими, бу тизим фуқаролар учун янада кўпроқ қулайлик яратиб, сарф-харажатларнинг қисқаришига омил бўлади, ва айниқса, қоғоз сарфи камаяди. Бу атроф-муҳит, экологияга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.  

Фуқароларимизни анъанавий хизмат кўрсатиш усулидан воз кечиб, электрон хизмат кўрсатиш усулига ўтишлари осонликча ҳал бўлмайди, албатта.  

Бунинг учун адлия идоралари томонидан мунтазам равишда аҳолининг ушбу тизим ҳақидаги билимини оширишга қаратилган тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.  

Хулоса қиладиган бўлсак, электрон тизимнинг жорий қилиниши диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш соҳасида очиқлик ва шаффофлик, давлат хизматлари етказилиши ва сифати яхшиланиши, коррупциявий омилларга йўл қўймаслик ҳамда сарф-харажатларнинг қисқаришига олиб келади.

Г. Фозилова,  

Адлия вазирлиги масъул ходими

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун диний қарашларни мажбуран сингдиришни тақиқлайди