Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти олимлари “SCIENCE AND INNOVATION AWARDS” танловида юқори натижа қайд этиб финалга йўл олди.

Таъкидлаш керак, мазкур натижа чорвачилик ва паррандачилик соҳаларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг амалий самарасидир.

Институт томонидан чорвачилик ва паррандачилик йўналишларида янги зот яратиш ва уларнинг иқлимга мослашувчанлигини ошириш, қорамолларнинг генетик салоҳиятини яхшилаш, маҳсулдорлигини ошириш ҳамда озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ушбу илмий муассаса иштирокида ҳайвонларнинг касалликларга чидамлилигини ўрганишга кейинги уч йил давомида бир миллион доллардан ортиқ инвестиция маблағи жалб қилинди.

И.Аввалбоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўмита ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти ТОП ўнталикдан жой олди