Навоийда 2021 йил 11 апрелда Андижон вилоятидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара пункти орқали қизларни фоҳишалик учун Туркияга олиб чиқиб кетаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган “Гўзал” тахаллуси билан ном қозонган фуқарога суд ҳукми ўқилди.

“Гўзал” жорий йилнинг 22 март куни Навоий шаҳрида жойлашган “Шуҳрат” кафесида Д.Н. билан танишиб, унга Туркия давлатида фоҳишалик қилиш йўли билан даромад топишни таклиф қилган. Кейин унинг суратларини Telegram тармоғи орқали Туркия давлатидаги танишларига юборган.

Навоий вилояти суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Азиза Рўзиеванинг маълум қилишича, Навоий шаҳар судининг ҳукмига кўра, “Гўзал”га 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизларни фоҳишалик учун хорижга жўнатмоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди