Қизилтепа тумани ғаллакорлари Навоий вилоятида биринчи бўлиб шартнома бўйича ғалла топшириш режасини бажаришди.

Туманда 263 нафар фермер жорий йил ҳосили учун 9 минг 200 гектар ер майдонига бошоқли дон экишиб, парваришлади. Гарчи об-ҳаво шароити ноқулай кечган бўлсада, туманда ғалла тез фурсатларда ўриб, йиғиштириб олинди. Натижада улар улкан хирмон яратишиб, ўз олдиларига қўйган режани бажардилар.  

Айни пайтга қадар давлатга 24 минг 785 тоннадан зиёд дон сотилиб, 1630 тонна уруғлик жамғарилди.  

Туманда ғалла ўрим-йиғими ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида 35 та отряд тузилиб, уларнинг ҳар бирига керакли техникалар бириктирилди.  

Албатта, давлатимиз раҳбари бошчилигида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар, ғалла етиштириш бўйича илғор тажрибалардан унумли фойдаланиш, соҳада моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шу билан бирга ерга бўлган муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги далаларда мўл ҳосил етиштиришга замин ҳозирлади.

Жумладан, “Йўлдош ота – 2000”, “Қурбон Латиф”, “Ўртачўл оқ олтин хирмони”, “Сафаробод боғи”, “Ванғози Агроэкспорт”, “Кенагас сардори”, “Раҳмон Холиқ нияти”, “Шахбоз Шербек келажаги”, “Ахмед Ғолиб Ҳамид”, “Қаҳрамон замин саховати”, “Исмоил Исомбек чорваси” ва “Қўлба пахтакори” каби фермер хўжаликлари гектаридан ўртача 80 центнердан ҳосил олдилар.  

Илғор фермерлардан бири Турсунпўлат Ражабов туманнинг “Ўртачўл” массивида 20 йилдан буён ер билан тиллашиб келади. Асли касби механизатор бўлган Турсунпўлат ака 2005 йилда“Сафаробод боғи” фермер хўжалигини ташкил этган эди.  

– Дастлаб 10 гектар майдонда ғалла етиштирган бўлсак, кейинчалик чўл яйловларидан янги ерлар ўзлаштириб, ғалла майдонини 75 гектарга етказдик, – дейди Т.Ражабов. – Биринчи йиллар гектаридан 30 центнердан ҳосил олганмиз. Жорий йилда 240 тонна ўрнига 450 тонна ғалла топширдик. Ҳозир эса ҳосилдорлигимиз 80 центнердан ошмоқда. 80 гектар пахта майдонимиз бор. Жорий йилда яна 400 гектар янги ер ўзлаштирилиб, пахта майдонига айлантирилди. Албатта, буларнинг барчаси мамлакатимизда фермерларга яратиб берилаётган имкониятлар самараси туфайлидир. Хўжалигимизда жами 50 тага яқин техника мавжуд. Шунингдек, ишчиларга хизмат кўрсатиш учун “Исузу” русумли автобусимиз бор. Чўлни ўзлаштириш жараёнида янги экскаватор ҳам олдик. Ўтган йили лизинг асосида 6,5 миллиард сўмлик пахта терадиган махсус машина, жорий йил июнь ойида банкдан 1 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит олиб, 3 та чопиқ трактори харид қилдик.  

Айни кунларда туманда ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизилтепалик ғаллакорлар вилоятда биринчи бўлишди