Сенат ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур қонун билан қатор қонунларга мамлакатимизнинг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилишни янада кучайтириш ҳамда уларни табиий муҳитдан ажратиб олишни чеклашга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бунинг учун уларнинг ўсиш муҳити бўлган жойларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилиши ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида уларни табиий муҳитдан ажратиб олган ҳолда фойдаланилиши мумкинлиги кўзда тутилмоқда.

Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан киритиладиган таклифлар асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қизил китобга киритилган, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг айрим турларини ва уларнинг қисмларини табиий муҳитдан ажратиб олишга доир рухсатномаларни бериш чекланиши, чекловларнинг асослари, уларнинг амал қилиш муддати белгиланиши кўрсатиб ўтилмоқда.

Бундан ташқари, экология ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда.

Қонун ва кодекслардаги оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ тушунчалар «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги қонун нормаларига мувофиқлаштирилмоқда.

Қайд этилганидек, мазкур қонуннинг қабул қилиниши экология соҳасидаги давлат бошқарувининг самарали ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилади.

Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар турларининг ўсиш ва яшаш муҳити шароитлари яхшиланишига йўл очади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизил китобга киритилган ўсимлик ҳамда ёввойи ҳайвонлар муҳофазаси кучайтирилади