Сурхондарё вилоятининг Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли “Толли” ҳудудий бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Замонавий тиббиёт муассасасида 54 нафар малакали шифокор ва ўрта тиббиёт ходими Гулистон, Олийҳиммат, Толли, Шакаркўл, Конобод маҳалларидаги 25 минг кишига хизмат кўрсатади.  

Қишлоқлар аҳолисига хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида бунёд этилган бинони қуриб, жиҳозлаш учун икки миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланди. Ўн ўринли болалар ва 15 ўринли туғруқ бўлими барпо этилди.  

– Қишлоқларда қад ростлаётган замонавий тиббиёт муассасаларимиз аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш имкониятларимизни янада оширмоқда, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Шерзод Одинаев. – Бу жойларда касалликларни барвақт аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини кенг жорий этишда муҳим омил бўлаётир.  

Янги ишга туширилган мазкур бинода ҳам аҳолининг замонавий тиббий хизматлардан кенг фойдаланиши учун барча шароит яратилган.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқда янги тиббиёт муассасаси иш бошлади