Тошкент вилоятида етиштирилаётган 97 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг турли бурчаклари, хусусан, 38 мамлакатга экспорт қилинмоқда. Айниқса, Австрия, Чили, Македония, Сербия давлатларининг бозорларида мамлакатимизда етиштирилаётган маҳсулотларга талаб ортмоқда.

Таҳлилларга кўра, ўтган 9 ой мобайнида 109,2 миллион долларлик жами 218,7 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсуллари экспорт қилинган. Биргина Россия давлатига юборилаётган 78 турдаги мева ва сабзавот маҳсулотларининг маблағ кўрсаткичи 44,1 миллион долларга тенг бўлмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистонга 119,1 минг тонна, Хитой давлатига 12,7 минг тонна маҳсулот чиқарилган. Экспорт қилинган гилос ҳажми жами 10 тоннага яқин бўлиб, 7 та давлатга 11,6 миллион доллар миқдорида сотилган.

Жорий йилда хорижга чиқарилган 16,2 минг тонна узум ҳосилининг тенг ярми Паркент тумани ҳиссасига тўғри келмоқда. Вилоят миришкорлари томонидан етиштирилган қуритилган мева ва сабзавотларнинг ҳам бозори ҳаридоргир бўлиб, бугунги кунда АҚШга 317 тонна қуритилган полиз ва сабзавот маҳсулотлари салкам 1 миллион долларга экспорт қилинган.

Қувонарлиси жорий йилда ҳатто энг узоқ давлатлардан бири бўлган Чилига ҳам вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиб борган.

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Чилига етиб борди