Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази республикадаги корхоналар ўртасида навбатдаги сўровномани ўтказди. Сентябрь ойида икки марта ўтказилган сўровда 1500 дан ортиқ корхона иштирок этди.

Ойлик тадқиқотлар икки – бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш, тадбиркорларнинг келгуси уч ой давомида ўз бизнесни ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари йўналишида олиб борилмоқда. 

Сентябр ойида ишбилармонлик муҳитининг жамланган кўрсаткичи ўтган ойга нисбатан 1 пунктга яхшиланди ва 65 пунктни ташкил этди, бу эса мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини ижобий деб баҳолайди.

Ишбилармонлик муҳити индикатори динамикаси

Ишбилармонлик муҳитидаги ўзгаришлар тармоқ контекстида кузатилди. Жамланган индекснинг яхшиланишига қишлоқ хўжалигида (74 п) ва қурилишда (57 п) ишбилармонлик муҳити кўрсаткичларининг ижобий динамикаси сезиларли таъсир кўрсатди, бу август ойига нисбатан мос равишда 9 ва 5 пунктга ўсишини кўрсатди.

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичининг тармоқлар бўйича динамикаси

Саноат соҳасидаги ишбилармонлик муҳити ўзгаришсиз қолди (67 п). Хизмат кўрсатиш соҳасида у 4 пунктга камайди, бу таътил мавсумининг тугаши ва ўқув йилининг бошланиши билан боғлиқ.

Қурилиш ва қишлоқ хўжалиги ҳисобига бизнеснинг жорий ҳолати кўрсаткичи икки пунктга (57 п.) яхшиланди.

Бизнеснинг ҳозирги ҳолатини яхши деб баҳолаган респондентларнинг улуши 50 фоизга, ёмон деб қайд этган респондентларнинг улуши эса 8 фоизга камайди. Шу билан бирга, корхоналарнинг 24 фоизи ўз ходимлари сонини кўпайтирди ва 50 фоизи ўз товарлари/хизматларига бўлган талабнинг ўсишини қайд этди.

Келгуси 3 ойда бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи анча юқори даражада (73 пункт) қолиб, бу қишлоқ хўжалиги (84 пункт) ва саноат (75 пункт) соҳаларида кузатилаётган юқори кайфият билан ҳам қўллаб-қувватланади.

Келгуси 3 ой ичида бизнеснинг умумий ҳолати яхшиланишини кутаётган тадбиркорларнинг улуши ўзгармади ва 73 фоизни ташкил этди, 66 фоизи товарлар ва хизматларга талабнинг янада ўсишини кутмоқда ва 60 фоизи эса ходимлар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Тадбиркорларнинг ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар нархларининг ўсиши бўйича умидлари 24 фоизга камайди.

Умуман олганда, мавжуд вазият кўрсаткичлари ва тахминлар ўртасидаги муносабатлар таҳлили шуни кўрсатадики, тадбиркорлик субъектларининг баҳоларига кўра, иқтисодий ривожланишдаги ижобий тенденция кейинги 3 ой ичида давом этади.

Барча респондентлар орасида 53 фоизи тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, бир ой ичида ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини билдирган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорларнинг улуши 19 фоизга ошди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги соҳасида сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларни қайд этган тадбиркорлар улуши 2,5 баробар камайиб, 6 фоизни ташкил этди.

Ферузбек Давлетов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасида ишбилармонлик муҳити яхшиланди