Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, пировардида юртимиз иқтисодиётини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони шубҳасиз, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади. 

Фармонга кўра, юртимизда ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартиби янада такомиллаштирилади. Яъни қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш орқали пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида юқори қўшилган қийматга эга ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда “Е-аукцион” савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади. Шунингдек, дала четида (муҳофаза зонасидан ташқари) 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сув тежовчи технологиялар, дала шийпони, техника парки) қуриш мумкинлиги назарда тутилган.

Бошланғич нарх ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Биринчи аукционда сотилмаган лотлар ҳар беш кун ичида лотнинг бошланғич нархнинг 10 фоиздан 20 фоизигача босқичма-босқич пасайтирган ҳолда такрорий аукционга чиқарилади. 

Янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион ғолиби, яъни ижарага ер олган жисмоний ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган ҳуқуқлар ҳамда мажбуриятлар билан бирга қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

– ер участкасидан қирқ тўққиз йил ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш, кейинчалик ижара муддатини қонунчиликка мувофиқ узайтириш; 

– қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмларини, шунингдек, уларни етиштириш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда белгилаш, шу жумладан, пахта ва ғалла экинларини фақат ўзи маъқул деб ҳисоблаган тақдирдагина етиштириш белгиланган.  

Ер кодексига мувофиқ ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини текинга ёки ҳақ эвазига ижара муддати давомида бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш), ер участкасини иккиламчи ижарага бериш имкониятлари мавжуд.

Фармон ижроси доирасида жорий йилда Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўстон, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Хўжаобод, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларида жами 629,7 гектар ер майдони савдога чиқарилиши белгиланган.

Жамшидбек Исроилов,

“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ 

Андижон вилояти ҳудудий вакили.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер участкалари онлайн аукцион савдога қўйилади