Аҳолига табиий газни узлуксиз етказиб бериш мақсадида “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, газ қувурлари реконструкция қилиниб, газ маромлаш қурилмалари тъмирланди.

– Бухоро вилояти бўйича 7 минг 279 дона газ маромлаш пунктлари техник таштишдан ўтказилди, – дейди "Hududgaz Buxoro" газ таъминоти филиали директори Ўктам Абдиев. – Газ қувурларини тартибга келтириш, уларни бўёқлаш ишлари ҳам самарали ташкил этилди. 2021 йилги манзилли дастурга асосан газ қувурларининг 23.5 киломтери реконструкция қилинди. 163 киломтерида бўёқлаш ишлари олиб борилди. Жараёнлар вилоятнинг барча туманларида давом этмоқда.

Вилоятнинг энг чекка ҳудуди Қоровулбозор туманида ҳам амалий ишлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газни узлуксиз етказиб бериш мақсадида алоҳида коллектор чиқарилди.

– Бу газнинг узлуксиз етказиб берилишига хизмат қилади, – дейди “Қоровулбозортумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Фахриддин Очилов. –Шунингдек, Қоровулбозор туманининг “Имом ал-Бухорий” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Мустақиллик кўчасида яшовчи аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш масаласи ҳам ҳал этилди. Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи билан ҳамкорликда диаметри 270 ммли бўлган ер усти газ қувури тортиб келинди. Қурилиш ишларида 8 нафар ишчи-ходим жалб этилиб, амалий ишлар якунига етказилмоқда.

Вобкент туманида ҳам газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар бартараф этилмоқда. Когон тумани “Тунироқ” маҳалла фуқаролар йиғинидан Вобкент тумани “Ўзбакон” маҳалласига келган юқори босимли ер ости кесими 720 ммли 6 киломтерли газ қувури реконструкция қилинди. Бу туман аҳолисини бир маромда табиий газ билан таъминлашга хизмат қилади.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишга тайёргарлик: газ таъминотида узилиш бўлмайди