Қирғизистонда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг энг узун туннель қурилиши бошланди
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси ҳам қатнашди. Сузоқ туманидан бошланадиган 12 километрлик мазкур ер ости йўли Тоғуз-Торов туманигача чўзилади.
Уч давлат иштирокидаги ушбу мега лойиҳа доирасида жами 46 кўприк, 27 туннель барпо этилади.
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши 2024 йил 27 декабрь куни расман бошланган эди.

М.Сайфуллаев, ЎзА