Қирғизистон Президенти маъмурияти сохта хабар тарқатувчиларни огоҳлантирди
– Президент бўлишни орзу қиладиган сиёсатчилар бор, – дейди Қирғизистон Президенти маъмурияти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков. – Улар пайт пойлайди, ҳукуматни обрўсизлантириш учун сохта саҳифалардан фойдаланиб, мамлакатни хитойликлар босиб кетди, ер сотиляпти, ташқи қарз ўсиб боряпти, дея даъво қилишади.
– Илгари бундай маълумотларни собиқ депутат Адахан Мадумаров, собиқ президент Алмазбек Атамбоев ва айрим нодавлат ташкилотлар сохта вакиллари тарқатган бўлса, энди уларга Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев жамоаси қўшилди.
Мулозим таъкидлашича, ёлғон маълумот тарқатган ва этник нафрат қўзғатишга уринганлар қонун олдида жавобгарликка тортилади ва ҳибсга олинади.
– Нашрларингиз ҳақиқатга тўғри келмайди, – дея қўшимча қилган Орунбеков. Ғийбат тарқатишни бас қилинг! Темир йўл, фабрика ва заводлар қурилиши керак. Биз ривожланган ишлаб чиқариш, кучли иқтисодиёт, юқори иш ҳақи ва имтиёзга эга мамлакатда яшашни хоҳлаймиз.
С.Раҳимов, ЎзА