Қиличбозлик: 23 та давлат вакиллари Тошкентда Жаҳон кубоги босқичида қатнашмоқда
Пойтахтимиздаги «Ёшлик» спорт аренасида 23 та мамлакатнинг 350 нафардан зиёд спортчилари иштирокида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи мусобақалари ўтказилмоқда.
Бугун, 11 октябрь куни нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий йўналишда совринли ўринлар учун баҳслар бўлиб ўтади.
Жаҳон кубоги босқичининг кеча ўтказилган яккалик мусобақаларида сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди.

Шиддатли кечган жангларда терма жамоамиз аъзоси Алпамис Ўракбаев ёшлар ўртасида халқаро турнирнинг олтин медалига эгалик қилган бўлса, маҳоратли қиличбозимиз Муҳаммадали Турсинбоев ўсмирлар баҳсида кумуш медал соҳибига айланди.
Т. Рўзиев, ЎзА