Мамлакатимиздаги мавжуд қонунчиликка кўра, талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар эса ётоқхоналарга устувор равишда жойлаштирилади. Ижара шартномасида икки ва ундан ортиқ талабани расмийлаштиришда хонадоннинг майдони ҳар бир талаба учун 12 метр квадратдан кам бўлмаслиги лозим.

Шунингдек, талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган олий таълим муассасасидан узоқ жойлашган ҳудудлардан келган биринчи босқич талабалари (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган ижара асосида яшайдиган талабалар)га, олий таълим муассасаларига ушбу мақсадларда ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ойлик ижара тўловининг бир қисми тўланади ҳамда белгиланган тартибда ижара шартномаси тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар давом эттирилади. Ижара компенсациясини олиш учун талаба ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойи (туман, шаҳар кесимида) доирасидан ташқарида ижарада яшаётган бўлиши керак. 

Хўш, қайси ҳолатларда талабага ижара пули тўлаб берилмайди? 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, “талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган” деганда ётоқхонада туришга эҳтиёжи бор, аммо жойлар сони чеклангани боис ижарада туриши тақозо қилган талабалар тушунилади. Лекин ўз ихтиёрига кўра ижарада турувчиларга компенсация тўловлари белгиланмайди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси ҳолларда талабага ижара пули тўлаб берилмайди? 