Бугунги кунда Янги Ўзбекистон халқаро майдонда фаол ва прагматик сиёсат олиб бораётган, маданий-илмий алмашинувларга кенг йўл очаётган мамлакат сифатида эътироф этилмоқда. Айниқса, ўлкада ёшлар салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси халқаро миқёсда ҳам ўз аксини топмоқда.

Шу мақсадда, турли давлатларда юртимизнинг маданий салоҳиятини намоён этувчи анжуманлар ташкил этилиб, улар орқали дунё жамоатчилиги Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурини янада бойитмоқда. 

Яқинда Доҳа шаҳрида Қатар Давлати Маданият вазирлиги, Ал Жасра маданият маркази ва юртимизнинг Қатардаги элчихонаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон қизларининг овози: маданиятлар ўртасида кўприк ва дунё учун илҳом” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Доҳадаги элчимизнинг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Ойбек Маматов, Ал Жасра маданият маркази вакиллари, диёримиздаги “Shine” қизлар академияси раҳбари, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Шоҳида Юсупова, шунингдек, қатарлик зиёлилар, маданият арбоблари ва ўзбек талаба қизлари иштирок этди.

Йиғин аввалида элчи маслаҳатчиси О.Маматов сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистонда ўзбек ёшлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, хотин-қизларнинг халқаро миқёсда фаол иштироки ва бу каби анжуманлар икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишини таъкидлади.

Ал Жасра маданият маркази ходимаси Ҳанан Бадиҳ Қатарда ўзбек санъати ва анъаналарини кенг тарғиб қилиш, ижодий алмашинувни йўлга қўйиш муҳимлигини қайд этар экан, келгусида бундай ҳамкорлик янада фаоллашишига умид билдирди.

– Азал-азалдан миллатларимизнинг илдизлари теран, дини бир ва маданияти муштарак, - деди Ҳанан хоним. – Энг муҳими, алоқаларимиз ривожи йўлида адабиёт ва санъатнинг ҳам ўрни беқиёс. Биз учун Марказий Осиё давлатлари маданияти жуда қизиқ. Бу жараёнларда ўзбек аёл-қизларининг фаоллиги эса қувонарли ҳол.

Шунингдек, давра суҳбатида истеъдодли аёл-қизларимиз ҳам сўзга чиқиб, Ватанимизда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ҳақида йиғилганларга маълумот беришди.

– Айни пайтда биз АҚШ, Хитой, Туркия, БАА, Озарбайжон, Миср ва Ҳиндистон каби давлатларнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда маданий алмашинув лойиҳаларини амалга ошириб келмоқдамиз, -деди “Shine” қизлар академияси раҳбари Шоҳида Юсупова ўз нутқида. – Бошқача айтганда, халқаро антологиялар нашр этиш орқали Ўзбекистон ва ўзбек хотин-қизлари ижобий имижини дунё бўйлаб тараннум этяпмиз. Бу – нафақат менинг, балки юзлаб билимли ва иқтидорли ўзбек қизларининг ютуғидир.

Самимий руҳда кечган тадбир давомида ўзбек талаба қизлари миллий либосларда саҳнага чиқиб, йиғилганларга ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб беришди.

Дарҳақиқат, бундай лойиҳалар диёримизнинг маданий ва ижодий салоҳиятини сайёрамиз бўйлаб намойиш этиш, аёлларимиз интеллектуал имкониятини юксалтириш, қолаверса, давлатлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатарда юртимиз маданияти ва санъати намойиш этилди